19:53 / 13.02.2020
3 250

"Менам жамоатчилик жойида кўп нарсалар қилгим келади..."

"Менам жамоатчилик жойида кўп нарсалар қилгим келади..."
Жамоатчилик жойда ўйнаган “Ван Дам”нинг рақси мен кўп гувоҳи бўладиган баъзи ҳолатлардан анча пеш. Нега жазолашди тушунмадим.
Менам жамоатчилик жойида кўп нарсалар қилгим келади.

Масалан қопқора, неча миллион сўмга олинган бир хил номерли машинада қора очки таққан “қиммат” йигит шундоқ машина ойнасидан қўлидаги колани идишини намойишкорона йўлга отиб юборди. Мен шу заҳоти тўхтаб унинг машинасининг баллонларини мих билан тешиб, яна камига чизиб-чизиб ташлагим келади.

Жамоат жойда автобусда кетаяпмиз, олдимда ўтирган болакай онасидан савол сўраяпти. Она эса телефонга термулиб ўғлини жеркиб ташлаяпти, шундоқ боланинг қўлидан ушлаб ўғирлаб қочиб кетгим келади. Кейин таксида онаси ҳаллослаб мени қувса, мазза қиворардим.

Жамоат жойда бир аёл қайнонаю қайнотасини, эрини ҳаммага эшиттириб ғийбат қилаяпти, уйининг сирини кўчага бегоналаргача билдираяпти, шартта қўлидан телефонни олиб кўчага, иложи бўлса ариққа отворгим келади.

Жамоат жойда туппа-тузук олифта йигит оёғини остига туфлаб кетди, шундоқ тўхтаб бир сиқим тупроқни, лойними, тошними, кесакними олиб ётқизиб оғзига шуваб ташлагим келади.

Жамоат жойда олифта бўяниб олган маданиятли мадам нонларни узун тирноқлари бўянган қўли билан ушлаяпти, қўлларига пашша ўлдиргич билан уриииб, урииииб ташлагим келади.

Жамоат жойда машиналар тирбандлигида машина ҳайдаётган хўжайиним асабийлашиб сўкинган ёки бақириб чақирган (шахси номаълум) пайтида шартта скотчни олиб оғзини скотчлаб ташагим келади...
Лекин мен ундай қилолмайман. Мўмингина, қобилгина бўлиб юришга мажбурман...

Barno_Sultonova телеграм каналидан олинди

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Менам жамоатчилик жойида кўп нарсалар қилгим келади..."