7 февраль куни Бухоро вилояти Қоракўл тумани жиноят судида жайрон овчиларига нисбатан суд ишининг якуний йиғилиши бўлиб ўтди.
Суд ҳукмига мувофиқ ушбу қонунбузарликни содир этган 5 нафар фуқаронинг 4 нафарига Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 202-моддаси 3-қисмининг тегишли бандларига мувофиқ 3 йил муддатга, 1 нафарига эса 4 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси белгиланган.
Шунингдек, жами 66 900 000 сўм миқдорда табиатга етказилган зарар ҳисобланган ва ундириб олинган.
Давлат экология қўмитаси томонидан 2019 йил 24 августдан 25 августга ўтар кечаси уч дона ов қуроли ҳамда кучли ёритиш қувватига эга прожекторлардан фойдаланган ҳолда туманнинг Қоракўл ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган 2 бош жайронни овлаган 5 нафар фуқаро Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари ҳамда чегара ҳарбий қисм аскарлари томонидан тўхтатиб қолингани тўғрисида хабар берилган эди.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 202-моддасига мувофиқ иш қўзғатилиб, ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, судга оширилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди