Ўзбекистон ялпи миллий маҳсулотида 6 фоиз улушга эга қурилиш соҳасида пудрат ташкилотлари учун рейтинг тамойиллари жорий этилади. Бундан ташқари, уларнинг рақамлаштирилган базаси ташкил этилади. Шу билан бирга, қурувчи мутахассислар учун «разряд» - малака даражаси жорий қилинади. Қурилиш вазири Шерзод Ҳидоятов матбуот анжуманида шу масалаларга батафсил тўхталди.
«Афсуски, 2 йил ичида 3700та қурилиш лойиҳаси бўлган, шундан атиги 186таси тендерда ўтган, қолган қурилиш ишлари буюртмачилар орқали танланган пудрат ташкилотларига берилган. Объектнинг қурилиши, унинг сифати, назорати, қурилиш жараёнининг шаффофлиги қийин бўлган.
Тендер ташкил этиш бўйича илғор давлатлар, Туркия, Хитой ва Россия тажрибасини ўрганганимизда, бизни қизиқтирган нарса бу – рейтинг масаласи бўлди. Унга мувофиқ, тендер ўтказилганда, рейтингнинг асосий омилларига қаралади.
Тендерда очиқлик ва шаффофликни таъминлашда пудрат ташкилотларининг рейтингига қаралади. Бунинг ўз талаблари бор. Мисол учун, ишчи-мутахассисларининг камида 50 фоизи сертификатланган бўлиши керак. Чет элларда 3 ойлик касб-ҳунар курслари жуда кўп. Улар давлат ва хусусий сектор томонидан ташкил этилган.
3 ойлик курсда ўқиган мутахассис имтиҳондан ўтиб, сертификат олади. Ҳар бир пудрат ташкилоти эса, рейтингини ошириши учун сертификати бор мутахассисларни ишга олади. Биз 2020 йилда ўқув курслари бўйича ишларни ҳам бошлаб юбордик. Вазирлик тасарруфида 14та коллеж ва 3та техникум бор. Бу йўналиш ҳам рақамлаштириляпти. Ўқув курсларини битирган ишчилар ҳақида электрон база бўлади. Ишчилар бир ташкилотдан бўшаб, иккинчисига ишга ёлланганда ҳам базада кўринади.
Илгари бўларди, ҳозир, қайтадан йўлга қўйилмоқда. 6та разряд бўладиган бўлса, 5-6- разрядларни олиш жуда қийин бўлиб, улар фақат ўта профессионалларга тақдим этилади. Имтиҳони амалий кўринишда бўлади. Бу ишлар амалга оширилса, рақобат пайдо бўлади, рейтингини оширгач, ўз корхонасини танитишга уринади ва бундай салоҳиятли пудрат ташкилотлари сони ортади.
Рейтингнинг бир кўрсаткичи ишчиларнинг касб-ҳунари бўлса, иккинчиси техник хавфсизлик омили бўлади. Ҳозирги кунда, бу борада жуда кўп муаммолар бор. Бу борасида Меҳнат вазирлиги билан иш олиб боряпмиз.
Бунда ҳам илғор давлатлар тажрибасини ўргандик. Эндиликда, бизлар янгича талаб қўямиз ва шу асосда ишлар олиб борилади.
Солиқ тўлаши бўйича маълумотга ҳам эътибор қаратилади. Банклардан ҳисоб рақамидаги маблағига доир маълумот олиб беради. Рейтинг шу омиллар асосида юритилади.
Бизларда қурилиш ташкилотлари лицензияланмаган, биз уларни бу йўл билан назорат қила олмаймиз. Шу боис, тендерда иштирок этишинг учун рейтинг бўлиши керак, унда мана бу тамойиллар бўлиши лозим, шундагина тендерда иштирок этишга рухсат бериш борасида таклифлар билдирилмоқда, хорижий маслаҳатчилар томонидан. Мана шу нарсалар қурилиш сифати ошиши, ҳар бир пудрат ташкилоти ишчи-ходимларининг касбий маҳорати ошишига олиб келиши таъкидланмоқда.
Бу йўлга қўйилса, мутахассисларга талаб ошади, бугунги кундаги ёлланма ишчилар ҳам курсга бориб ўқиб келади. Мутахассисга айланганидан сўнг, маоши ҳам шунга яраша кўтарилади. Қолаверса, барчаси рақамлаштирилгач, махфий иқтисодиётнинг ҳам олди олинади. Чунки, барчаси рақамлаштирилса, маълумотлар солиқ тизимига боғланади, бошқа жиҳатлари кўриниб туради.
Шу билан бирга, пудратчиларнинг «қора рўйхати» ҳам тузилади. Рейтинг қоидаларига риоя қилмаган пудрат ташкилотлари ушбу рўйхатга киритилади ва улар тендерда қатнаша олмайди», - деди Қурилиш вазири ўринбосари. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди