23:05 / 13.02.2020
3 685

Ўзбек йигити Климанжарони забт этди (видео)

Ўзбек йигити Климанжарони забт этди (видео)
Ўзбекистонлик йигит Африка қитъасининг энг баланд нуқтаси — Климанжарони забт этди деб хабар қилади Миллий ахборот агентлиги.
Самарқанд вилояти Булунғур туманида яшовчи Санжар исмли йигит Африканинг энг баланд нуқтаси — Климанжаро тоғини забт этди”, – дейилади хабарда.

Санжар у ерга Ўзбекистон байроғини олиб чиқди. У Африка қитъасидаги энг баланд тоғ чўққиларида туриб Ўзбекистонни қанчалик севишини, не-не юртларни кезса ҳам қалбида она Ватанига бўлган садоқати мангу яшашини таъкидлаган.
Бизнинг тарихимизда, Ўзбекистондан Килиманжарога етиб келган инсон бўлмаган“, дейди сайёҳ.

Климанжаро дунёдаги алоҳида олинган (freestanding) тоғлар ичида энг баланди бўлиб, у экватордан 300 км узоқликда, Танзанияда, Кения билан чегарада жойлашган. У алоҳида-алоҳида учта чўққидан иборат: ғарбда Шира (3962 м), шарқда Мавензи (5149 м) ҳамда ўртада Кибо (5895 м) тоғи.
Кибонинг шимолий ва жанубий ёнбағирларида музликлар, тоғ этагида эса тропик ўрмон мавжуд.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбек йигити Климанжарони забт этди (видео)