10:29 / 14.02.2020
7 191

«Камолон» маҳалласида эрини ўлдирган келин ва унинг жазманига суд ҳукми ўқилди (видео)

«Камолон» маҳалласида эрини ўлдирган келин ва унинг жазманига суд ҳукми ўқилди (видео)
Скриншот: «Марказий студия»
2019 йилнинг октябрь ойида ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг «Камолон» маҳалласида 26 ёшли йигит 24 ёшли рафиқаси томонидан бўғиб ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, бунга йигит рафиқасини сўкиб ҳақорат қилгани ва у билан ажрашмоқчи эканини айтгани, аёл бунинг учун ўч олмоқчи бўлгани сабаб экани маълум қилинганди.

Ҳолат юзасидан 5 октябрь куни Тошкент шаҳар прокуратурасининг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тезкор-тергов ҳаракатларида, Камолахон А. турмуш ўртоғи Аббос А. билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро низо сабабли уни қасддан ўлдириш ҳақида қариндоши Отабек Ҳ. билан жиноий тил бириктиргани маълум бўлган. Жиноий режаларини амалга оширишда Отабек Ҳ. 4 октябрь куни соат тахминан 19:00 да Аббос А.нинг уйига келиб, хонадон меҳмонхонасидаги стол остига беркиниб, Камолахон А. билан бирга Аббос А.ни ўлдириш учун қулай фурсат кутган.

Отабек Ҳ. 5 октябрга ўтар кечаси соат тахминан 3:00 да Аббос А.ни ухлаган деб ўйлаб, ётоқхонага кирган, бироқ Аббос А. уйғоқ бўлгани сабабли унинг устига чиқиб, юз қисмига чап қўли мушти билан бир неча зарба берган, сўнгра олдиндан тайёрлаб қўйилган дазмол электр сими билан бўйин соҳасидан бўға бошлаган. Натижада Аббос А. ўзига бўлаётган тажовуздан ҳимояланиб, яқин қариндошларини ёрдамга чақира бошлаган вақтда Камолахон А. ўз турмуш ўртоғининг юзига ёстиқ билан босиб, унинг нафас йўлларини беркитиб, Аббос А.ни қасддан ўлдирган.

5 октябрда юз берган қотиллик бўйича тергов ҳаракатларидан кейинги жиноий суд жараёни ҳам якунига етди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида ўтган суд мажлисида марҳумнинг оила аъзолари ҳам иштирок этган. Судда Отабек Ҳ.га 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди, турмуш ўртоғини ўлдиришда иштирок этган Камолахон А.га эса 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Камолон» маҳалласида эрини ўлдирган келин ва унинг жазманига суд ҳукми ўқилди (видео)