Фото: Reuters
Янги турдаги коронавирус билан Ер аҳолисининг учдан икки қисми касалланиши мумкин. Бу ҳақда инфекциянинг Хитойда тарқалишини тадқиқ қилаётган ЖССТ маслаҳатчиси, вирусолог Айру Лонжинига таяниб, Bloomberg хабар берди.
Лонжинининг фикрича, касалликнинг тарқалишини карантингина секинлаштира олади. Бироқ Хитой ҳукумати тегишли чора-тадбирларни қўллашидан олдин коронавирус бошқа мамлакатларда ҳам қайд этилди. 13 февраль куни Хитой ташхис қўйиш усулини ўзгартирганини маълум қилганидан сўнг, бир сутка давомида касалликка чалинганлар сони деярли 15 минг кишидан ортиб кетди.
Лонжинининг қарашлари вирус билан касалланган одам инфекцияни бошқа икки-уч кишига юқтираётгани тўғрисидаги маълумотларга асосланган. Унинг сўзларига кўра, касалликни тезда аниқлаш имконини берадиган тестлар мавжуд эмаслиги сабаб коронавируснинг тарқалишини кузатиш жуда қийин, айрим касалларда эса у нисбатан осон кечмоқда.
COVID-19 вируси Ер аҳолисининг учдан икки қисмига тарқалиши мумкинлиги ҳақидаги фаразни Гонконг университети Халқ саломатлиги тиббиёти кафедраси профессори Габриэль Лунг ҳам қўллаб-қувватлаган. Лондондаги Империал коллежи тадқиқотчиси Нил Фергюссоннинг маълум қилишича, Хитойда коронавирусга чалинганлар сони кунига 50 минг кишини ташкил этиши мумкин.
Шифокорлар 13 февраль тонги ҳолатига кўра, янги турдаги коронавирус сабаб COVID-19 инфекцияси билан касалланган жами 48 206 кишини рўйхатга олган. Ўзбекистонда эса 13 февраль ҳолатига кўра коронавирусга чалинган беморлар йўқлиги маълум қилинган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди