Фото: Pete Marovich/UPI
АҚШ президенти Дональд Трампнинг iHeart радиостанциясига интервьюда маълум қилишича, ўз маъмурияти ходимларига хорижий давлатлар раҳбарлари билан телефон суҳбатларини тинглашни тақиқлаб қўйиши мумкин.
«Бу улар кўп йиллар давомида қилган иш. Бошқа давлатлар раҳбарларига қўнғироқ қилганингда, одамлар суҳбатни эшитади», - деди Трамп (Bloomberg’дан иқтибос). Америка етакчисининг сўзларига кўра, у «бу амалиётни бутунлай тўхтатиши мумкин».
Трампнинг бошқа давлатлар етакчилари билан телефон орқали сўзлашувлари Оқ уйдаги миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчилар, шунингдек, Давлат департаментининг юқори лавозимли мулозимлари ва разведка идоралари томонидан доимий равишда кузатиб борилади. АҚШ президенти сўзларига кўра, унинг суҳбатларини 25 нафаргача киши тинглайди.
Агентликнинг таъкидлашича, бу ҳукуматдаги амалдорлар Трамп муҳокама қилаётган мавзулардан хабардор бўлиб туриши учун қилинади. Бундан ташқари, суҳбатларни тинглаш президент манфаати йўлида ҳам амалга оширилиши мумкин, айниқса, агар уларнинг якунига кўра хорижий давлатлар асл маънони бузадиган ҳисоботларни эълон қилса. Аммо Трамп суҳбатлар тафсилотлари матбуотга ошкор бўлганидан норозилигини билдирди.
Ўтган йилнинг декабрь ойида CNN Оқ уйдаги манбаларга таяниб, Трампнинг маслаҳатчилари хорижий етакчилар билан телефон суҳбатларни тинглашга рухсат берилган маъмурият ходимлари сонини чеклаб қўйгани ҳақида хабар берди. Агентлик манбаси таъкидлашича, бу чоралар маълумот сизиб чиқишининг олдини олиш учун қилинган. Телеканал суҳбатдошлари ўзгаришларни ҳазил билан «Виндман қоидаси» деб аташди - 2019 йил июль ойида Трампнинг Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон мулоқотига гувоҳ бўлганлардан бири подполковник Александр Виндман шарафига.
Ушбу суҳбат Трампга нисбатан импичмент жараёнининг бошланишига сабаб бўлди. Суҳбат давомида у Киевдан Хантер Байден (собиқ вице-президент, Трампнинг сайловлардаги эҳтимолий рақибларидан бири Жо Байденнинг ўғли)га қарши тергов бошлашни сўраган. Демократларнинг фикрига кўра, президент ўз сиёсий мақсадларига эришиш учун шу тарзда Зеленскийга босим ўтказган.
Шу йилнинг январь ойида импичмент тўғрисидаги иш сенатга кўриб чиқиш учун юборилди. Президент ваколатларни суиистеъмол қилганлик ҳамда Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ конгресс ишига тўсқинлик яратишда айбланди. 6 февраль куни Трамп ҳар икки банд бўйича ҳам оқланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди