19:09 / 14.02.2020
3 566

Юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари такомилаштирилади

Юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари такомилаштирилади
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан Германия Халқаро Ҳамкорлик Жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда 2020 йилнинг 13 февраль куни “Фуқаролик қонунчилигида юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги Ф–5464-сон фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Ташкил этилган давра суҳбати Фуқаролик кодексининг юридик шахслар ташкилий-ҳуқуқий шакллари билан боғлиқ масалаларни тартибга солувчи қисмларига таклиф қилинаётган ўзгартиришларни муҳокама қилиш мақсадида ўтказилган бўлиб, унда Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Тошкент давлат юридик университети ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари, ТДЮУ профессор ўқитувчилари, шунингдек Германиядан ташриф буюрган фуқаролик ҳуқуқи соҳасидаги халқаро эксперт Хайнрих Шнитгер қуйидаги мавзуларда маъруза қилдилар:
- “Фуқаролик қонунчилигининг юридик шахслар билан боғлиқ соҳасини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ва таклиф қилинаётган янгиликлар”;
- “Юридик шахслар ташкилий-ҳуқуқий шаклларини оптималлаштириш”;
- “Фуқаролик қонунчилигининг нодавлат нотижорат ташкилотлар соҳасини янгилаш ва такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари”.

Тадбир давомида маърузаларда кўтарилган масалалар муҳокама қилиниб, улар юзасидан бир қанча таклифлар берилди. Хусусан, оммавий ҳуқуқ юридик шахслари ва хусусий ҳуқуқ юридик шахслари тушунчаларини киритиш, юридик шахслар ташкилий-ҳуқуқий шакллари турларини камайтириш таклиф қилинди.
Фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш ишлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари такомилаштирилади