17:49 / 14.02.2020
5 734

15 йиллик сир: Светлана Ортиқова Андижон воқеаларида тинч аҳолига ўқ узилганини тасдиқлади

15 йиллик сир: Светлана Ортиқова Андижон воқеаларида тинч аҳолига ўқ узилганини тасдиқлади
2005 йилнинг 13 май куни Андижонда юз берган қонли воқеаларда тинч аҳоли вакилларига ўқ узилган. Бу ҳақда Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова «Qalampir.uz»га берган интервьюсида айтиб ўтди.
Қуйида Светлана Ортиқованинг нашр мухбирининг саволларига берган жавоблари келтирилади.

— Андижон воқеаларида давлат ҳарбийлари тинч аҳолига нисбатан ўқ узганми?
— Баъзи бир жиҳатлар орқали қуролни ишлатиш номутаносиб бўлган.

— Яъни тайёргарлиги бўлмаган?
— Алоқа воситалари шир-шир-шир бўлган. Вақтида айтилган, жой очилган, Қирғизистонга чиқиб кетишсин улар дейилган. Алоқа воситалари яхши ишламаган. Вақтида командир у ё бу топшириқни англамаган. Тайёргарлик бўлмаган. Сабаблар кўп.

— ...ва бўлиб ўтган. Тинч аҳолига нисбатан ўқ узилгани ҳақидаги гаплар ҳам ҳақиқатга яқин.
— Албатта. Шунинг учун ҳам ўша одамлар жиноий жавобгарликка тортилган. Буни ҳам овоза қилганман. Ҳатто жазосини ўтаб келиб, тинч ҳаётда яшашяпти.

— Улар лавозимдагиларми?
— Лавозимдагилар ҳам бор эди. Қанча киши лавозимидан жудо бўлган. Бизнинг ҳам хатомиз бор эди ва Ортиқова ўша вақтларда ҳар бир ҳисоботни «Бизнинг ҳам хатомиз бор эди» деган гап билан бошларди.

«Албатта, ўша вақтда жуда қийин аҳвол бўлган. Ҳозир бу воқеаларни эсласам, эркак киши бўлсангиз ҳам йиғлаб юборасиз.

Ўша куни Бош прокурордан уч кунга рухсат олдим. Қизим билан ота-онамни кўргани Учқўрғонга кетаётган эдик. Наманганга қўнғироқ қилиб, такси юборишларини сўрадим. Шу кеча қизим ҳам, мен ҳам ухламай таксини кутдик. Соат 2 ё 3 атрофида такси келди. Нарсаларни автомобилнинг юкхонасига жойлаштирдик. Кетаётиб яна газни, «свет»ни ўчирай деб уйга кирдим. Шу вақт телефон жиринглади.

Кўтарсам, навбатчи «Андижон портлади, ‘боевая тревога’, ҳамма ишга», деди. Болам қий-чув, тўполон қилди. Қани ўша вақт болага тушунтира билсам. Иккинчи қаватда яшайдиган кекса қўшниларим бор эди, «мана сизга қиз, мана сизга бозорлик, мана сизга уйнинг калити», деб ишга кетганман. Ҳалиги таксичи ишхонагача олиб бориб қўйган.

Ҳеч қачон эсимдан чиқмайди, идорага келаётганимизда энди қуёш тураётганди. Шунақа қилиб икки ой уйга бормаганман. Бўлмаса 15 дақиқалик йўл. Ўша чол-кампир боламга қараб турар эди, мен телефон қилиб, хабар олиб турардим холос.

Бу билан нима демоқчиман: агар мен ўзимнинг гапимга ишонмасам, агар мен қонунга таянмасам, Конституция мени негизим ва ҳаётим бўлмаса, мен ҳеч қачон гапирмайман ва майдонга чиқмайман. Мен ўзим терговда қатнашганман, Андижонга бориб, ўз кўзим билан кўрганман, айбланувчилар билан гаплашганман, жабрланувчилар билан гаплашганман, бевосита тергов жараёнида қатнашган аёл сифатида айтаманки, ҳақиқатан бу террористик хуруж эди», — дейди Светлана Ортиқова ўша кунни хотирлаб.

Расмий маълумотларга кўра, Андижондаги тартибсизликлар оқибатида 287 нафар киши, жумладан, 91 нафар тинч аҳоли вакиллари, 49 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва 59 нафар ҳарбий турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 15 йиллик сир: Светлана Ортиқова Андижон воқеаларида тинч аҳолига ўқ узилганини тасдиқлади