Фото: АP
Миллий соғлиқни сақлаш комиссиясига кўра, Хитойда 17 февралда Covid-19 коронавирус инфекцияси билан зарарланишнинг 2048 та янги ҳолати қайд этилди, деб хабар бермоқда Meduza'га таяниб Дарё.
Касалланганларнинг умумий сони 70 548 кишини ташкил қилмоқда. Сўнгги кун давомида ушбу касалликдан 105 киши, эпидемия бошлангандан бери эса 1770 киши вафот этди. 10 844 нафар бемор даволаниб, тузалди.
Аввалроқ Хубэй провинциясида коронавирус сабаб ўлаётганлар сони камая бошлагани маълум қилинган эди. Шунингдек, Хитойда коронавирусга қарши курашда «ҳал қилувчи палла» келгани, коронавирус билан касалланган, бироқ хасталигини қасддан яширган ёки сафарлари тарихини ошкор қилмаган фуқароларга нисбатан жиноий жавобгарлик жорий этилиши мумкинлиги хабар берилган.
Хитойдаги йирик фармацевтика компанияларидан бири Zhejiang Hisun Pharmaceutical ҳукуматдан COVID-19 коронавирусига қарши «Favipiravir» потенциал дори воситасини сотишни бошлаш бўйича рухсат олди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Сувнинг фанга номаълум бўлган янги хусусияти топилди
Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди
Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди
Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди
Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди
Ҳамид Содиқ: “Агар қонунлар ишламаса, қонунларнинг вазифасини коррупция бажаришни бошлайди”
Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди