Мажбурий ижро бюро Ургут туман бўлими ходимлари томонидан “Хўжагузар” маҳалласи ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли Қарори ижроси талаблари асосида тадбир ўтказилди.
Шу маҳаллада яшовчи фуқаро Хайрулла Фаёзов ўзининг яшаш хонадонининг ертўла қисмида ташкил қилган дурадгорлик устахонасида электр тармоғидан фойдаланиш учун таъминотчи корхонадан рухсатнома олмасдан ва электр ҳисоблагични рўйхатдан ўтказмасдан электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олган.
Дурадгорлик устахонасида мавжуд бўлган ҳар бирининг қуввати 4 кВт.га тенг бўлган 3 дона дурадгорлик дастгоҳидан фойдаланиб келганлиги натижасида давлат манфаатларига 142 млн. 700 минг сўм зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бюронинг Ургут туман бўлими томонидан фуқаро Х.Фаёзовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 185(2)-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина ҳарбийлари Россия учун "кутилмаган хабар" билан портламайдиган миналар ўрнатди
Шимолий Корея «янги давр» бошланганини эълон қилди
Эрон олий раҳбари Исроил бўйлаб ракета зарбасини қандай изоҳлади?
Кузда иммунитетни яхшилаш учун нималар истеъмол қилиш керак?
Рамзан Қодиров уруш эҳтиёжлари учун Россияга 100 та “Жиҳод машинаси”ни берди
Ҳарвард талабалари смарт кўзойнак ёрдамида бегоналарнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди
КХДР Украинадаги уруш учун Россияга снарядлар етказиб бермоқда
Трамп 2017 йилда Путиндан Украина бўйича маслаҳат сўраган экан...