Футзал бўйича ЖЧ финалидан ўрин олган Бразилия – Аргентина (2:1) учрашувидан кейин бразилиялик футзалчилар Марсеньо ва Марлон фикрларини билдириб ўтди.
"Менимча, бугун футзал тарихидаги муҳим учрашувлардан бирига гувоҳ бўлдик. Икки жамоа финалга яхши тайёргарлик кўрганди. Биз бугун ажойиб ўйин намойиш этдик ва иккита гол фарқи билан ҳисобда олдинда бордик.
Аргентина кўп ҳужум қилишга ҳаракат қилди, аммо биз тўғри ҳимояландик ва ғалабани сақлаб қолдик. Бразилия – янги жаҳон чемпиони. Мусобақага тайёргарлик ва мусобақа давомида кўп қийинчиликларга дуч келдик, аммо буларнинг барчаси ортда қолди. Биз чемпионмиз", – деди Марсеньо.
"Барча табриклар учун раҳмат. Бугунги финал ҳаётимиздаги энг муҳим ўйин бўлди. Бугун қитъадаги энг асосий рақибимизга қарши ўйнадик. Ўйин курашларга бой ўтди, лекин шунга қарамай, якунда биз ғалаба қозона олдик.
Бу сафарги Жаҳон чемпионати биз учун омадли бўлди дея оламан. Қийинчиликлар ҳам бўлди, албатта. Биз бу мундиалга уч йил давомида тайёргарлик кўргандик. Йиллар давомидаги меҳнатимиз бугун ўз самарасини берди", – дея фикр билдирди Марлон. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...