Сречко Катанец Эрон ва БААга қарши ўйинларда қатнашмайди

Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралаши 3-босқичи доирасидаги Эрон ва БААга қарши ўйинларни бош мураббийсиз ўтказади.
ЎФА матбуот хизматининг ёзишича, Сречко Катанец саломатлиги ёмонлашгани боис шифокорлар тавсиясига кўра йиғинда қатнашмайдиган бўлди. Бўлажак беллашувларга жамоани бош мураббийнинг ёрдамчилари Алеиш Чех ва Владо Радманович тайёрлашади.
Маълумот учун, словениялик мутахассис билан бундай ҳолат учинчи бор кузатиляпти.
Ўзбекистон 10 октябр куни Эронни, 15 октябрда БААни қабул қилади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!ЎФА матбуот хизматининг ёзишича, Сречко Катанец саломатлиги ёмонлашгани боис шифокорлар тавсиясига кўра йиғинда қатнашмайдиган бўлди. Бўлажак беллашувларга жамоани бош мураббийнинг ёрдамчилари Алеиш Чех ва Владо Радманович тайёрлашади.
Маълумот учун, словениялик мутахассис билан бундай ҳолат учинчи бор кузатиляпти.
Ўзбекистон 10 октябр куни Эронни, 15 октябрда БААни қабул қилади.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…