© Depositphotos / AndreyPopov
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қариш жараёнини секинлаштириш учун табиий ва “ҳақиқий” маҳсулотларни танлашни тавсия қилди.
Овқатланиш рационини тузишга жиддий эътибор бериш орқали қарилик ва у билан боғлиқ нохуш оқибатларни, масалан, ажин тушишини анча кечиктириш мумкин. Бунда нафақат маҳсулотлар танлови, балки уларни қандай танаввул қилишни ҳам билиш муҳим.
“Табиий ва “ҳақиқий” маҳсулотларни танланг. Аввало, ишлаб чиқариш жараёнида витамин ва озуқа моддаларининг кўп қисми олиб ташланган, аммо токсинлар ва яширин шакар билан тўлдирилган қайта ишланган маҳсулотлардан сақланинг. Ярим тайёр маҳсулотлар ўрнига қорамол, балиқ, парранда гўшти, сабзавот, мева ва ёнғоқларни сотиб олинг”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, таомни камроқ, аммо секин танаввул қилиш тавсия этилди.
“Калорияларни чеклаш ҳаётни узайтириши илмий жиҳатдан исботланган. Секин овқатланиш озуқа моддаларининг яхшироқ сўрилишига ва яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради, шунингдек, иммунитетни ҳимоя қилиш учун жуда муҳим бўлган ичак флораси мувозанатини ҳам таъминлайди”, — дея қайд этилган хабарда.
Мева-сабзавотлар соғлом овқатланишнинг асосидир. Улар танамизга қаришнинг баъзи таъсирига қарши курашадиган пребиотик ва антиоксидантларни етказиб беради. Гарчи кўпчилик мева-сабзавотларнинг афзалликлари ҳақида яхши билса-да, одатда дастурхонда бундай неъматлар етарли бўлмайди. Уларнинг ўрнига кўпроқ гўшт ёки қайта ишланган маҳсулотлар туради.
“Рационингизда кўкат ва зираворлар ҳам бўлсин. Хушбўй зираворлар антиоксидант, овқат ҳазм қилиш, дезинфекциялаш, гликация ҳамда яллиғланишга қарши курашиш ва бошқа фойдали хусусиятларга эга. Айниқса зарчава (куркума), долчин, райҳон, занжабил, саримсоқ, бибария (розмарин), кашнич, кардамон, зира ва хантал фойдали. Улар нафақат таомномангизни хилма-хил қилади, балки ёшликни сақлашга ёрдам беради”, — дея аниқлик киритилди ССВ хабарида.
Қорамол, балиқ ва парранда гўштини камроқ, лекин сифатлисини танаввул қилинг. Мустаҳкам саломатлик ва тетиклик учун ҳар килограмм вазнга атиги 0,8-1 грамм ҳайвон оқсили керак. Умуман олганда, бу кунига бир марта қорамол, балиқ ёки парранда гўшти ейиш дегани.
Асосийси — таркибида гормонлар ва антибиотиклар бўлмаган сифатли маҳсулотларни топа олиш. Қаришга қарши парҳезнинг асосий улушини ўсимлик маҳсулотлари (сабзавотлар, донлар, ёнғоқлар) ташкил қилиши муҳим, уларда ҳам оқсил мавжуд.
Айтилишича, ёш кўриниш ва инсон ўзини анча бақувват ҳис қилиш учун нафақат таомномани мувозанатлаши, балки уйқу режимини тартибга келтириши, шунингдек, мунтазам жисмоний фаолликни ҳам одат қилиши зарур.
“Акс ҳолда, ҳеч қандай “яшартирувчи олма” иш бермайди”, дея хулоса қилинган хабарда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар