Фото: FB/ Фазлиддин Мадиев
“Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов: Миллий ғоянинг шаклланиши” номли тадқиқот муаллифи Др. Исмоил Пўлат. Асар муқовасида сиёсатчининг рафиқаси Татяна Каримова ва тарих фанлари доктори, профессор Тимур Шириновларнинг ҳам фикрлари бор.
Муаллифга кўра, тадқиқот Ислом Каримовнинг давлат қурилиши жараёнида тутган ўрнини очиб беради ва миллий ўзликни “Тарихшунослик”, “Тил”, “Дин” ва “Рамзлар” каби давлат қуриш параметрлари орқали ўрганади. Ўзига хосликлар ўртасида қандай боғлиқлик мавжудлигини тушунтиради.
“Бу жараёнда Каримов этник муаммоларнинг низоларга айланиб кетиши олдини олиш, шунингдек, ўз сиёсий ҳокимиятини сақлаб қолиш мақсадида эски этник маданиятлар соясида шаклланган ўзбек миллатининг “Миллий мафкураси”ни намоён этди. Ўзбекистонда “Миллий мафкура” миллатчилик тарихшунослиги орқали тақдим этилиб, тил орқали тарғиб қилиниб, дин орқали улуғланиб, тимсол ва афсоналар орқали муқаддаслаштирилди. Тадқиқотда мазмун ва нутқ таҳлили каби сифатли тадқиқот усулларидан фойдаланилган”, — дейилади китоб ҳақида нашриёт томонидан ёзилган маълумотда.
Жорий йил 1 август куни “Остона” нашриёт уйида чоп этилган китоб 324 саҳифадан иборат, нархи 650 лира — 243 минг сўм. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади