23:18 / 07.10.2024
42

Аргентина футзалчилари финалдаги мағлубиятдан сўнг нималар дейишди?

Аргентина футзалчилари финалдаги мағлубиятдан сўнг нималар дейишди?
Футзал бўйича ЖЧ финалидан ўрин олган Бразилия – Аргентина (2:1) учрашувидан кейин аргентиналик футзалчилар Николас Сармиенто ва Константино Вапораки фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу биз кутган медаль эмас эди, афсуски. Бизнинг асосий мақсадимиз ушбу мусобақада ғалаба қозониш эди. Бразилияни ғалаба билан табриклайман. Биз қўлимиздан келган барчасини қилдик. Етарлича ҳужумлар қилдик, аммо тўп дарвозага киришни истамади. Кетма-кет учинчи мундиаль финалида иштирок этмоқдамиз. Бу мен учун учинчи Жаҳон чемпионати бўлди.

Аргентина шарафини ҳимоя қилаётганимдан жуда мағрурман, афсуски, бугун ғалаба қозона олмадик, лекин биз босиб ўтган йўл мақтовга лойиқ деб ўйлайман. Жамоамизни танқид қилиш ўта нотўғри иш
", – дея фикр билдирди дарвозабон Николас Сармиенто.

"Бугунги ўйин натижасини кичик деталлар ҳал этди. Сўнгги сонияларга қадар курашдик ва дуранг қайд этишга интилдик. Афсуски, биз кўзлаган натижа қайд этилмади ва рақиб жамоа ғолиб бўлди. Бразилияни чемпионлик билан табриклайман.

Бразилия чемпионликка муносиб жамоа эди. Финал баҳсида бизга бироз омад ва диққат-эътиборли бўлиш етишмади. Айниқса, ўтказиб юборган голларимизда эътиборлироқ бўлишимиз керак эди. Сўнгги дақиқада гол урдик ва ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик, аммо буни уддалай олмадик. Барчага раҳмат. Бу ажойиб мундиаль бўлди
", – деди Константино Вапораки.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Аргентина футзалчилари финалдаги мағлубиятдан сўнг нималар дейишди?