Фото: РИА Новости
Шимолий Корея Украинадаги урушда ҳар йили ишлатиладиган уч миллионга яқин артиллерия снарядларининг ярмини Россияга етказиб бермоқда. Бу ҳақда Тhе Тimes нашри хабар берди.
Нашрнинг қайд этишича, КХДРдан олинган кўп миқдордаги ўқ-дорилар носоз бўлишига қарамай, Россия жанг майдонида муваффақиятга эришди, хусусан, яқинда Угледар рус қўшинлари томонидан қўлга олинди.
Британия нашри манбаларига кўра, Россия президенти Владимир Путиннинг ўтган июнь ойида Пхеньянга ташрифидан сўнг, икки давлат ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги битим тузилганидан. Шундан сўнг Россия КХДРдан артиллерия снарядлари етказиб берилишига қарам бўлиб қолган.
Украина армиясининг Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов сентябрь ойида Россия айнан Шимолий Корея ўқ-дориларини етказиб бериш эвазига урушда устунликка эришаётгани ҳақида огоҳлантирган.
Аввалроқ Newsweek Жанубий Корея разведкаси маълумотларига таяниб, 2022 йил ўрталаридан буён КХДР Россияга гўёки олти миллиондан ортиқ 152 мм артиллерия снарядлари, шунингдек, 122 мм артиллерия снарядлари, мобил зенит-ракета тизимлари, танкга қарши ракеталар ва бошқа ҳарбий техникадан иборат 13 мингдан ортиқ юк контейнерларини жўнатгани ҳақида хабар берган.
Тhe Times'нинг қайд этишича, урушнинг дастлабки йилларида Россия иттифоқчилари Москвани қурол-яроғ билан таъминлашни истамаган.
“Путиннинг Ғарбга қарши коалиция тузиш ҳаракатлари ўз мевасини бериб, жанг майдонига ўз таъсирини ўтказаётганга ўхшайди”, деб ёзади нашр.
Сентябрь ойида Эрон Россияга 200 та баллистик ракета жўнатгани, Хитой эса Россия мудофаа компаниясига узоқ масофали дронлар яратишда ёрдам бергани ҳақида хабар берилган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди