Фото: AFP
Покистоннинг Карачи шаҳри аэропорти яқинида 6 октябрь куни хитойликлар бўлган автомобиль колоннаси портлатиб юборилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Маълум қилинишича, автомобилларда Хитойнинг Покистонда электр станциялари қураётган компанияси вакиллари бўлган. Ҳодиса оқибатида камида икки нафар Хитой фуқароси ҳалок бўлган. Хитойнинг Покистондаги элчихонаси бири киши яраланганини маълум қилган. Покистон полицияси эса касалхонага ўн нафар ярадор етказилгани, бирининг аҳволи оғирлигини айтган.
Портлаш учун масъулиятни Балужистон озодлик армияси — Балужистон вилоятини Покистондан ажратишни талаб қилувчи исёнчи гуруҳ ўз зиммасига олган. У кўп йиллардан буён мамлакатдаги турли объектларда ишловчи хитойликларга ҳужум уюштириб келмоқда ва фойдали қазилмаларга бой вилоятдаги Хитой лойиҳаларидан олинадиган даромаднинг адолатли улушини олмаётганини айтмоқда.
Хитой элчихонаси баёнотида колоннада кетаётган мамлакат фуқаролари Муҳаммад бин Қосим портида иккита кўмир электр станциясини қураётган Port Qasim Power Generation Co Ltd компаниясида ишлашини маълум қилди. Ушбу порт Покистоннинг энг йирик шаҳри Карачи мегаполиси каби Балужистонда эмас, балки қўшни Синдҳ вилоятида жойлашган.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди