Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди (видео)

1 дақиқа ўқиш222
Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди (видео)
Қашқадарёда газ қуйиш шохобчаси ёниб кетди. ФВБ воқеа тафсилотларини эълон қилди.

7 октябр куни соат 15:45 да Қашқадарё вилояти, Қарши тумани «Дашт» МФЙ ҳудудидан ўтувчи, «Ғузор-Қарши» автомобиль йўлида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида «Камаз-512» русумли автомобилидан газ сақлаш ёмкостига газ қуйиш вақтида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш натижасида ёнғин юзага келган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин ўраб олинган ва ўчирилган.

Ёнғин натижасида шохобча биносининг 22 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Воқеа жойига вилоят ва туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан, дейилади хабарда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?