07:34 / 07.10.2024
32

Нималарни реклама қилиш мумкин эмас?

Нималарни реклама қилиш мумкин эмас?
"Реклама тўғрисида"ги янги қонунга кўра, рекламалар ўзбек тилида берилиши керак. Бошқа хорижий тилларда ҳам берса бўлади, фақат бунинг ўзига хос шартлари бор. Шунингдек, нархларни чет эл валютасида кўрсатиш, она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш ҳам тақиқланади.

Қонунга кўра, қуйидагиларни реклама қилиш тақиқланади:
  • - она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш;
  • - нархларни (тарифларни) чет эл валютасида кўрсатиш;
  • - болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ахборот маҳсулотини ёш таснифини кўрсатмасдан реклама қилиш;
  • - таълим муассасаларида фойдаланиладиган босма нашрлар (дарсликлар, кундаликлар, дафтар ва бошқалар)да товарларни реклама қилиш;
  • - миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек, ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланиш;
  • - энергетик ичимликларнинг рекламасини соат 7:00 дан 22:00 гача бўлган даврда телевидение ва радио орқали реклама қилиш;
  • - тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини реклама қилиш.

Бундан ташқари, дори воситаларини реклама қилишда таниқли шахсларнинг, тиббиёт ходимларининг ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши тақиқланади. Шунингдек, алкоголь маҳсулотлари рекламасига ҳам йўл қўйилмайди.

Давлат мулки бўлган ер участкалари, бино ва иншоотларга ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатишга бўлган ҳуқуқ ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон аукционлар асосида 5 йил муддатга берилади.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги реклама айланиши соҳасида ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Қонун талабларини бузганларга қандай жазо қўлланади?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-1-моддасига кўра, нотўғри реклама бериш, ташқи рекламани жойлаштириш талабига риоя қилмаслик ёки аксилреклама беришдан бош тортиш, шунингдек, қонунчиликда тақиқланган маҳсулотни реклама қилиш БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача жарима солинишига сабаб бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нималарни реклама қилиш мумкин эмас?