
РПЛ клубларидаги футболчилар қўлларига жойстикларни олган ҳолда тўхтаб қолган 23-турдан мавсумни PES (Pro Evolution Soccer)да давом эттиришади.
Марказий ўйин дея "Зенит" (Артём Дзюба) ва ЦСКА (Як Бийол) ўртасидаги баҳс тилга олинмоқда.
Аммо, бугун бизга муҳимроқ бўлган ўйин ҳам бўлиб ўтади. Аниқроғи, "Ростов" номидан қатнашаётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов "Сочи" шарафини ҳимоя қилаётган Нобоага қарши видеоўйинда куч синашади.
"Энг тез лига". 23-тур
"Урал" (Татаринов ва Мамин) – "Рубин" (Кварацхелия)
"Сочи" (Нобоа) – "Ростов" (Шомуродов) (Тошкент вақти билан соат 19:00да)
"Крилья Советов" (Молчанов) – "Ахмат" (Махаев)
ЦСКА (Бийол) – "Зенит" (Дзюба)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар