23:03 / 21.03.2025
10 460

Инглиз мухлиси ЎФАга Абдуқодир Ҳусанов бўйича кескин мурожаат йўллади

Инглиз мухлиси ЎФАга Абдуқодир Ҳусанов бўйича кескин мурожаат йўллади
"Манчестер Сити" ўзининг инстаграмдаги саҳифасида Абдуқодир Ҳусановнинг расмини жойлади. Ушбу постнинг комментида англиялик мухлис ЎФАга кескин мурожаат йўллади ва жиддий танқид қилди.

"Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Сизлар жуда ёмон иш олиб бораётганингиз учун Абдуқодир Ҳусановнинг хавфсизлигига қисман жавобгарсизлар.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеолардан, унинг атрофини кўплаб таниган ёки танимаган инсонлар ўраб олгани кўриниб турибди. Бу уни чалғитяпти ва асабийлаштирмоқда.

Унинг хавфсиз ва назорат остида бўлишини таъминлаш сизларнинг бурчингиз. Бу хоҳ Ўзбекистонда бўлсин, хоҳ терма билан хориж сафарларига ҳам тегишли.

Унинг бўш вақтини ҳурмат қилинг, эътиборини ортиқча нарсаларга чалғитманг ва футболчилик фаолиятини доимо биринчи ўринга қўйинг.

Сизларнинг бундай бошқарувингиз ва эътиборсизлигингизни шунчаки қабул қилиб бўлмайди. Ишингизни яхшироқ бажаринг
", - деб ёзилади комментда.


Манба: championat.asia
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт