
Жаҳон чемпионати саралаш гуруҳ босқичининг 8-туридан ўрин олган баҳс ўз ниҳоясига етди. Мазкур турда БАА КХДР билан куч синашиб, 1:2 ҳисобида муваффақиятга эришган ҳолда, ЖЧга чиқиш имкониятларини сақлаб қолди.
Учрашувнинг 5-дақиқасида Лима ҳисобни очган бўлса, 44-дақиқада Ю-Сонг Ким ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Ўйиннинг 90+8-дақиқасида Султон гол киритиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.
Бу орқали Бирлашган Араб Амирликлар ЖЧга чиқиш учун имкониятларини сақлаб қолди. Агарда бугун КХДР зафар қучганда, биз мундиал йўлланмасини қўлга киритган бўлар эдик.
Маълумот ўрнида, БАА навбатдаги учрашувини 5 июнь куни Миллий терма жамоамизга қарши майдонга тушади.
КХДР — БАА 1:2
Голлар: Ким Ю Сонг (43) — Фабио Лима (5), Султон Одил (90+8).
КХДР: Канг Жу Хёк, Рим Кум Чол, Жонг Хви Нам, Ри Ил Сонг, Пак Кванг Хун, Чой Рйонг Ил, Ра Мйонг Сонг, Ким Ю Сонг, Канг Кук Чол, Ким Сонг Хйе, Пак Чунг Сонг.
Захира: Ким Жин Хёк, Жанг Кук Чол, Кйе Там, Ким Кук Жин, Чой Кук, Рянг Кванг Мйонг, Хонг Кил Рйонг, Ю Кванг Жун, Хан Чунг Гук, Жонг Кум Сонг.
БАА: Холид Ейса, Лукас Пимента, Кума Куадио, Маркус Винисиус, Абдалла Рамадан Бехеет, Хариб Абдалла Алмушаррх, Фабио Де Лима, Каио Фернандес, Яҳё Нодир, Жонатан Сантос, Луан Перейра.
Захира: Али Хасиф Алхусани, Иссам Файз, Бруно Де Оливейра, Тахнун Хамдан, Кайо Канедо Корреа, Халифа Мубарак Алхаммади, Муҳаммад Омар Алаттас, Маккензи Жеймс Хант, Холид Ибраҳим Алдханхани, Яҳё Али Алгассани, Ҳамад Абдулла Алмеқбаали, Султон Одил Аламири. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар