05:22 / 26.03.2025
1 034

Францияда иккита самолёт ҳавода тўқнашиб портлаб кетди (видео)

Францияда иккита самолёт ҳавода тўқнашиб портлаб кетди (видео)
Фото: France Blue
Франция шарқидаги Сен-Дизе авиабазаси ҳудудида Patrouille de France гуруҳи таркибига кирувчи иккита Alpha Jet самолёти бир-бири билан тўқнашиб кетди, деб хабар беради мамлакат Ҳарбий-космик кучлари.

Франция қуролли кучлар вазири Себастен Лекорнюнинг маълум қилишича, самолётлар машғулот вақтида тўқнашган. Ҳар икки самолётнинг учувчилари ва ҳаво кемаларининг бирида бўлган йўловчи катапултадан фойдаланишга улгурган — улар енгил жароҳат олган.

Гувоҳлар самолётлар тўқнашувини видеога олишга улгуриб қолган.


Маълумотларга кўра, самолётлардан бири ўрмонга, иккинчиси маҳаллий цемент заводи ҳудудига қулаб тушган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, корхона ҳудудида ёнғин чиққан ва у тезда ўчирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг