06:22 / 17.03.2025
24 586

“Манчестер Сити” фанатлари Ҳусановнинг автоголига қандай муносабат билдиришмоқда?

“Манчестер Сити” фанатлари Ҳусановнинг автоголига қандай муносабат билдиришмоқда?
Англия Премьер-лигасининг 29-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” ва “Брайтон” ўзаро учрашуви Абдуқодир Ҳусановнинг ёдидан чиқмайдиган бўлди.

“Этихад” аренасидаги учрашувда мезбонлар Эрлинг Холанд ва Умар Мармуш голлари эқазига икки марта ҳисобда олдинга чиқиб олганига қарамай, жамоалар очко бўлишиб олди.

Учрашувнинг кульминацион нуқтаси иккинчи бўлим бошига – 48-дақиқада Абдуқодир Ҳусанов рақиб зарбасини қайтариш пайтида ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган вазиятга тўғри келди.

“Манчестер Сити”нинг бутун дунёга ёйилган мухлислари бу ҳолатни ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилмоқда.

Manlyk Michael:
Ҳусанов – катта талант эгаси ва яхши ўйинчи. Унга вақт беринг, ҳали олдинда бундан-да муҳим учрашувлар кутиб турибди.

Gourango Biswas:
Тўғрисини айтсак, Ҳусанов ҳозиргидан ҳам кўпроқ ҳурматга лойиқ ўйинчи. Шахсан мен мақсад сари интилувчи, бор эътиборини футболга қаратган ва шу ўйинни яхши кўрадиган бундай футболчини кўрмаганман.

Ҳусанов ҳаммага футбол майдонда ва ундан ташқарида қандай бўлишини кўрсатиб қўйди, ўзининг тарихини яратяпти ва меҳнати билан ном қозоняпти.

Okeji Ronald:
Ҳусанов “Манчестер Сити”га келганидан буён ёрқин ўйинлари билан ҳамманинг диққатини ўзига тортди. Унинг креативлиги, маҳорати ва майдонни кўра олиш қобилияти жамоа ўйинига динамика олиб кирди. Унинг муҳим учрашувларга таъсир ўтказа олиши таҳсинга лойиқ.

Абдуқодир, таслим бўлма, истеъдодинг, меҳнатинг албатта самара беради!

Md Mishkar:
Ҳусанов – катта истеъдод соҳиби, бироқ ўйнаётган жамоаси бўлмайди...

Dave Maes Derbaly:
Ҳусанов ҳали ёш бўлишига қарамай, ҳимояланиш қобилияти анча кучли.

Sadic Razak:
Ҳақиқий Ҳусановни Рамазондан кейин кўрасизлар. Бу футболчи ҳали Европани забт этади.

Siyad Mayow:
Бу ёш футболчи аслида жуда яхши ҳимоячи, бироқ “Манчестер Сити”да эмас, ундан катта клубларда ўйнаши керак.

Mato Lema:
Ҳусанов – жаҳон даражасидаги ўйинчи. Биргина хато унинг аввалги учрашувлардаги юқори кўрсаткич ва натижаларини йўққа чиқара олмайди.

Barnabas Omondi:
Бу Ҳусановнинг Англиядаги иккинчи хатоси. Бироқ иккинчи маротаба ҳам янада кучлироқ бўлиб қайтади.

Våñ Vìñkå Õrìñå:
Ҳусанов – Европадаги энг яхши ҳимоячи. Фақат бу мавсум унинг учун зўр ўтмаяпти холос.

Abdallah Ahmad:
Тўп йўқ жойдан унга тегиб, дарвозага кириб кетди.

Haruna Abraham:
Бу ҳолатда Ҳусанов айбдор бўлолмайди. Учрашувда Рубен Диаш ҳеч нарса қилгани йўқ. Демак, ҳимоя марказида Ҳусанов ва Витор Рейс тандемини ўйнатиш керак. Ҳусанов ҳали бор салоҳиятини кўрсатгани йўқ. Янги келганлардан ҳали ҳеч бирининг ўйини тўлиқ очилиб кетгани йўқ.

Dreny Ice:
Ҳусанов, ўз дарвозасига гол урмаган ҳимоячи ҳақиқий ҳимоячи эмас!

Sean:
“Манчестер Сити” Ҳусановнинг карьерасини синдирмай, яхшироқ клубга сотиб юборсин!

Mark Johnson:
Ҳусанов ҳар доим яхши ўйнайди, футболда хатолар бўлиши табиий. Абдуқодир ўша вазиятда тўпни тўсиб қолмоқчи эди. Афсуски, ўхшамай қолди. Шунга қарамай, Ҳусанов айни пайтда жамоамиздаги кам сонли энг зўр футболчилардан бўлиб қолаверади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт