Хушнудбек Худойбердиевнинг ўйинолди фикрлари: Омадимиз келса 0:0, келмаса...

1 дақиқа ўқиш12.6K
Хушнудбек Худойбердиевнинг ўйинолди фикрлари: Омадимиз келса 0:0, келмаса...
Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2026 саралаши доирасида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди. Ушбу учрашув олдидан футбол жамоатчилиги, шунингдек, жамоат арбоби саналган бошқа соҳа вакилларининг учрашув ҳақидаги тахминлари билан қизиқдик.

Қуйида ҳуқуқшунос, блогер ҳамда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Хушнудбек Худойбердиевнинг ўйинолди фикрлари билан танишиб чиқишингиз мумкин.

- Эртанги учрашувда терма жамоамизни ғалаба қозонишига ишоняпсизми?
- Ишонмаяпман, лекин умид ва дуо қиляпман.

- Ўйин жараёни сизнингча қандай кечади?
- Жуда қийин. Менимча, саралаш босқичидаги энг оғир ўйин бўлади. Биринчидан, Эрон ўз мухлислари кўз ўнгида Жаҳон чемпионати йўлланмасини йирик ҳисобда ғалаба қозониб, қўлга киритишни хоҳлайди. Шу сабабли, масалан, 1:0 ютаётган бўлса ҳам, ҳужум қилишда давом этаверса керак. Иккинчидан, Эрон учун биз принципиал рақибмиз, мусобақанинг аҳамияти ва даражасидан қатъи назар, улар доим биз билан муросасиз ўйнашади.

- Тахминан, қандай ҳисоб қайд этилади ва кимлар гол уради?
- Омадимиз келса, 0:0 дурангни сақлаб қоламиз. Омадимиз келмаса, 2:0 ёки 3:0 бўлиши мумкин. Илоҳим, омадимиз келсин.

- Умумийроқ савол. Термамизнинг иккинчи ўринни олиб, Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
- 60%. Айрим нашрлар Ўзбекистон имконияти 90% дан баланд баҳолаётгани мени ҳайрон қолдирмоқда. Вазиятга реал қарасак, бундай катта имкониятимиз йўқ. Масалан, Эронга ўхшаб биттагина дуранг ёки ҳаттоки биттагина ғалаба ҳам бизни ЖЧга олиб чиқа олмаслиги мумкин. Аҳамиятлиси, 8-турдан кейин бизнинг имкониятимиз кўпайиш ўрнига пасайиши ҳам мумкин. Масалан, Эронга ютқазсаг-у, БАА ва Қатар ютса, имкониятимиз 50% га тушади. Мабодо, Худо кўрсатмасин, БААга ҳам ютқазиб қўйсак, унда 20-25% га тушиб кетади. Хуллас, бизни жуда қийин 3та ўйин кутиб турибди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?