20:52 / 25.03.2025
6 109

ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Қатарни мағлубиятга учратди

ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Қатарни мағлубиятга учратди
Жаҳон чемпионати саралаши "А" гуруҳи 8-туридан ўрин олган Қирғиз Республикаси - Қатар баҳси бўлиб ўтди. Қизғин ва супер кечган баҳсда қўшниларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

45+1-дақиқада Валерий Кичин ҳисобни очган бўлса, 52-дақиқада Мишел ҳисобни тенглаштирди. Учрашув тугашига саноқли дақиқалар қолганда Александр Мишенко супер зарбаси билан жамоасини олдинга олиб чиқди. Қўшиб берилган дақиқаларда Алимардон Шукуров ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Шу тариқа, Маским Павлович шогирдлари ўз уйида ғалабани тантана қилди. Бироздан сўнг Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўратсидаги баҳс старт олади.

Қирғизистон - Қатар 3:1
25.03.2025. Бишкек, "Долен Омурзаков" номидаги стадион.
Ҳакам: Муҳаммад Назми Насаруддин (Малайзия)
Гол: Валерий Кичин 45+1, Александр Мишченко 82, Алимардон Шукуров 90+ - Лукас Мендес 52.

Қирғизистон: 1.Эржан Токотаев, 2.Валерий Кичин, 3.Тамирлан Козубаев, 6.Христиан Браузман, 7.Жоэль Кожо, 8.Элдар Зарипбеков, 14.Александр Мишченко, 19.Эрмек Кенжебаев, 21.Кай Мерк, 22.Алимардон Шукуров, 23.Ербол Атабаев.
Захира: 4.Амир Жапаров, 5.Арслан Бекбердинов, 9.Атаи Жумашев, 10.Гулжигит Алиқулов, 11.Кими Мерк, 12.Арлен Шаршенбеков, 13.Артём Прядкин, 15.Амантур Шамурзаев, 16.Курманбек Нурланбеков, 17.Уланбек Сулайманов, 18.Қайрат Жиргалбек Уулу, 20.Адилет Канибеков.

Қатар: 22.Мешаал Баршам, 2.Педро Коррея, 4.Аҳмед Суҳаил, 6.Абдул Азиз Ҳатим, 9.Эдмилсон Жуниор, 10.Акрам Афиф, 12.Лукас Мендес, 13.Мурад Нажи, 14.Ҳумам Аҳмед, 19.Алмоез Али, 20.Аҳмед Фати Абдулла.
Захира: 1.Маҳмуд Иброҳим Абунада, 3.Ҳазем Аҳмед Шеҳата, 5.Тариқ Салмон, 7.Аҳмад Алаадин, 8.Абдуллоҳ Абдулсалом Ал Аҳрак, 11.Юсуф Абдурисаг, 15.Аҳмед Ал Рави, 16.Мустафо Тариқ Машал, 18.Аҳмед Ал Ганехи, 21.Салаҳ Закария, 23.Абдаллаҳ Сирелхатим.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт