Porsche компанияси харид қилинган автомобилнинг Цуффенхаузендаги заводдан маҳаллий дилергача бўлган жараёнини кузатиш имконини берадиган Track Your Dream мобил иловасини тақдим этди, деб хабар беради Daryo.uz.
Коронавирус пандемияси автомобилсозлик компанияларини мижозларга хизмат кўрсатиш борасида таклиф этиладиган онлайн хизматлар ассортиментини кенгайтиришга мажбур қилди. Porsche ҳам Track Your Dream мобил иловасини тақдим этди. Унинг ёрдамида харидорлар ўз автомобилининг йиғилиш жараёнини кузатиши ҳам мумкин. Илова ҳозирча фақат 911 моделида ишлайди ва спорткарнинг йиғилишига оид барча жараёнларни кузатиш имконини беради — Цуффенхаузндаги конвейрнинг йиғиш линиясидан тортиб, маҳаллий дилергача видеокамера ўрнатилган.
Германиядаги заводдан белгиланган жойга етиб боргунига қадар автомобиль 14 та босқични босиб ўтади, хусусан, ишлаб чиқаришга тайёргарлик, йиғиш ва логистика. Тез орада иловадан биринчи Taycan электромобили эгалари фойдаланиши мумкин. Айни вақтда Track Your Dream’да АҚШ, Германия, Буюк Британия, Канада, Швейцария ва Испаниядаги янги спорткарларнинг харидорлари фойдаланиши мумкин, илованинг географик фаолият кўлами кенгайишда давом этади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади
Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда
Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев...
Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди
Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"
Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди
Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди?