Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган “Машъал” – “Қизилқум” (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Оквара Годвин Чика ўз фикрларини билдириб ўтди. Годвин Чика икки маротаба “Қизилқум” дарвозасини ишғол қилган ҳолда жамоасига қимматли бўлган уч очкони қўлга киритди.
“Бугун ғалаба қозонмасак бўлмасди. Чунки турнир жадвалидаги ҳолатимиздан келиб чиқиб, ўз майдонимизда ғалаба қозонишимиз лозим эди. Биз эса буни уддасидан чиқдик ва муҳим бўлган ғалабага эришдик. Ўйиндан олдин бош мураббий менга ишонч билдирди ҳамда мени майдонга туширди. Мен эса голларим орқали мураббийнинг ишончини оқлаганимдан хурсандман.
Бугун иккита гол урганимдан хурсандман. Бироқ мен учун голлар муҳим эмас. Асосийси жамоамиз ғалаба қозонса бўлди. Охирги ўйинларда жароҳат олганим туфайли жамоамга тўлиқ куч билан ёрдам бера олмаётгандим.
“Машъал” билан шартномам муддати икки йилга мўжалланган. Бироқ келгусида бу жамоада қолиш-қолмаслигимни билмайман. Барчасига мавсум якунига етганидан сўнг аниқлик киритилади”, - дея сўзини якунлади Оквара Годвин Чика. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди