Фото: «Shutterstock/FOTODOM»
Янги Зеландия ҳукумати мамлакатни тамакидан холи қилишни режалаштирмоқда. Шундай қилиб, келажак авлодларга сигарет сотиш тақиқланиши мумкин, дейилади Янги Зеландия Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида.
«Бу – халқимиз саломатлиги учун тарихий кун», – деди мамлакат парламентида соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Айша Вералл.
Унинг таъкидлашича, чекишнинг соғлиққа таъсири, айниқса, Маори, Океания ва кам таъминланган фуқаролар учун оғир бўлмоқда.
«Биз ёшлар ҳеч қачон чекишни бошламаслигига ишонч ҳосил қилишни истаймиз, шунинг учун ўсмирлар учун тамаки маҳсулотларини сотиш ва етказиб беришни ноқонуний деб эълон қиламиз», – деди Вералл.
Aниқлик киритилишича, ҳукумат режаларига сотиладиган сигарет таркибидаги никотин дозасини камайтириш, шунингдек, тамаки савдо нуқталарини «сезиларли даражада қисқартириш» киради. Вазир ўринбосари таъкидлаганидек, ўзгаришлар дарҳол кучга кирмайди, шунинг учун савдогарлар янги бизнесга ўтишга улгурадилар.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, режада 2025 йилга бориб аҳолининг барча гуруҳларида чекиш одатларини 5 фоизгача камайтириш ҳам кўзда тутилган. Янги Зеландияда ҳар йили 4500 дан 5000 гача одам чекиш туфайли соғлиқ муаммоларидан вафот этади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди