21:01 / 10.12.2021
3 178

МИБ Яккасаройда ярим миллиард сўмлик солиқ қарзларини ундирди

МИБ Яккасаройда ярим миллиард сўмлик солиқ қарзларини ундирди
Мажбурий ижро бюросининг Яккасарой туман бўлими иш юритувида Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасининг 06.09.2021 йилдаги қарорига асосан қарздор “Woodlands” МЧЖдан ундирувчи Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 517 млн. 147 минг 305 сўм солиқ қарзини ундириш юзасидан ижро ҳужжати 2021 йилнинг 7 сентябрь куни келиб тушган ва шу куни давлат ижрочиси томонидан қўзғатилган.

Қарздор корхона томонидан ўзига белгиланган ихтиёрий муддатда қарздорлик тўланмагач, давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорнинг барча банк ҳисоб рақамларига нисбатан электрон инкассо топшириқномаси юборилган.

Ўз вақтида тўланмаган солиқ қарзи сабаб МИБ туман бўлими давлат ижрочиси томонидан 24.11.2021 йил куни қарздорнинг юридик манзилига чиқилиб, мол-мулкини кўздан кечириш жараёнида қарздор корхонадан 517 млн. 147 минг 305 сўм солиқ қарзи тўлиқ ундирилди ва бўлим депозит ҳисоб рақами орқали ундирувчи ташкилот фойдасига ўтказиб берилиб, мазкур ижро иши Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунинг 41-моддаси 1-бандига асосан ижро иши юритуви амалда тамомланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Яккасаройда ярим миллиард сўмлик солиқ қарзларини ундирди