Фото: Тошкент вилояти ИИББ
У жиноятни қайд этмаслик ва ишни ёпиш эвазига ИИБ ходимига пора бераётган вақтда ушланди.
Жорий йилнинг 8 декабр куни Оққўрғон тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан «Бирлик» маҳалласида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1986 йилда туғилган Т.А.нинг (хусусий ташкилотда автотранспорт воситаларига лицензия бериш фаолияти билан шуғулланувчи шахс) хизмат хонасидаги идишда ва ёнида бўлган ўралган ҳолдаги 1.000 сўмлик купюрада, гиёҳванд моддага ўхшаш модда борлиги, шунингдек, гиёҳвандлик моддаси истеъмоли учун махсус восита тайёрлаганлиги аниқланиб, холислар иштироки далилий ашё сифатида расмийлаштирилиб олинган.
Шундан сўнг, Т.А. мазкур ҳолатни қайд этмаслик ва ишни «ёпди-ёпди» қилиш эвазига туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими бошлиғига $500 пора таклиф қилган.
ИИБ ходимининг билдиргисига асосан ўтказилган тадбир давомида, фуқаро Т.А. маблағнинг 5 млн сўмини бераётган вақтида ИИВ ШХББ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Т.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211- ва 276-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди