Ўзбекистонда тез ёрдам хизматида фаолият олиб бораётган шифокорлар сони 13 минг 798 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, соҳани малакали врач кадрлар билан таъминланганлик даражаси эса 90,7 фоизни ташкил қилмоқда. Кўрсаткич Наманган ва Бухоро вилоятларида 100 фоиз, Самарқанд вилоятида 99 фоиз, Қорақалпоғистон ҳамда Андижон вилоятида эса 95 фоизга тенг.
Қайд этилишича, тизимда фаолият юритаётган шифокорларнинг 2316 нафари юқори малака тоифасига эга бўлса, 1186 нафари биринчи, 1088 нафари эса иккинчи тоифали мутахассислар ҳисобланади.
Шунингдек, тез ёрдам хизматида иш олиб бораётган реаниматолог-шифокорлар сони 686 нафарга етган. Бу борада энг яхши кўрсаткич Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳиссасига тўғри келиб, мазкур ҳудудларда «103» хизмати тўлиқ ушбу мутахассислар билан таъминланган.
Бундан ташқари, соҳада меҳнат қилаётган ўрта тиббиёт ходимлари 29 минг 227 нафар, таъминланганлик даражаси эса қарийб 99 фоизни ташкил қилмоқда. Уларнинг 5411 нафари юқори малака тоифасига, 5603 нафари 10—20 йил, 3893 нафари 20 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ўрта тиббиёт ходимлари ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди