АҚШнинг Арканзас, Иллинойс, Кентукки ва Теннеси штатлари ҳудудларида торнадо кузатилди. Табиий офат оқибатида Кентукки штатида камида 74 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда штат губернатори Энди Беширга таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.
«Ҳозирда биз Кентукки штатида 74 кишидан айрилдик. Биз қурбонлар сони ортиши мумкинлигидан хавотирдамиз. Айни вақтда Кентуккининг 109 фуқароси бедарак йўқолганлар сафида», — дея аниқлик киритади штат раҳбари.
Шунингдек, Бешир штатида бедарак йўқолгани айтилган фуқаролар сони аслида бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот берган. Унинг таъкидлашича, табиий офат 360 километр давомида кучсизланмаган ва Кентуккининг 120 та округига талафот етказган.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида АҚШ шарқига ёпирилган бўронли шамол сабаб юз минглаб уйлар электрсиз қолган, мартда АҚШда содир бўлган торнадо юзлаб уйларга зарар етказганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди