Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев хизмат кўрсатиш соҳасига бағишланган видеоселектор давомида Майданак обсерваториясига олиб борувчи йўлга тўхталиб ўтди.
— Қамашида жаҳонда саноқли ва ноёб бўлган «Майданак» обсерваторияси ҳамда XIV аср ёдгорлиги ҳисобланган «Лангар ота» масжиди бутун дунёдан туристларни жалб қилади.
Бироқ, ушбу объектларга олиб борувчи 38 километр йўл таъмирталаб бўлгани учун Майданакнинг салоҳиятини тўлиқ ишга солиб бўлмаяпти. Йўл қурмасак туризмни ҳам ривожлантира олмаймиз, — деди давлат раҳбари.
Йиғилишда таъкидланишича, Майданакка олиб борувчи 38 километр йўлни таъмирлаш учун 40 миллиард сўм зарур бўлади.
Шавкат Мирзиёев тоғ тепасида дам олиш маскани топшириғини берди ва бунинг учун Андижондаги «Хонобод» санаторийсида бажарилган ишларни ўрганишни тавсия қилди. Шу билан бирга давлат раҳбари «Лангар ота» масжиди тарғиботини кучайтириш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
«Агар биз «Лангар ота»ни бутун ислом оламига ташвиқот қилсак, юртимизга келувчилар сони ошади. Биз ўз зиёратгоҳларимизни мусулмон аҳлига кўрсатиб бера олишимиз керак», — деди давлат раҳбари. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди