Бугун, 14 декабрь куни президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида хизмат кўрсатиш соҳасини такомиллаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда давлат раҳбари соҳада 20 фоиз ўсиш қайд этилганини билдирди.
«Йил якунланяпти, келгуси йилга замин яратяпмиз. Бирорта соҳа йўқки, эътиборсиз ёки зарур маблағсиз қолдирилган бўлса. «Инсон қадри учун» дея ваъда бердик, энди барчасини бирма-бир амалга оширишимиз лозим. Мана, бугунги соҳа – хизмат кўрсатиш бўйича 500 млн доллар ажратяпмиз.
Пандемия даврида умумий овқатланиш, савдо, туризм, транспорт соҳалари учун берилган имтиёзлар муддати узайтирилди. Тадбиркорлар билан учрашувларда кўтарилган муаммолар таҳлил қилиниб, уларнинг ечими бўйича алоҳида дастур қабул қилинди.
Жорий йилда 18 триллион сўмлик 29 мингта лойиҳа амалга оширилиб, хизматлар соҳаси 20 фоизга ўсган. Лекин, 5та туман ва шаҳарда 10 фоиздан ҳам кам ўсиш кузатилган. Қувада – 5 фоиз, Марғилон, Бешариқ, Тахиатошда – 6 фоиз, Данғарада – 7 фоиз.
Энди савол туғилади – биз кимни ҳоким қилиб тайинлаб юрибмиз? Мана, куни кеча Мирзо Улуғбек туманида ҳоким ёрдамчилари билан гаплашганимда «мен ҳоким бўлмоқчиман» деб ҳокимнинг олдида айтяпти. Мен жуда хурсанд бўлдим, чунки рақобат пайдо бўляпти, кадрлар захираси шаклланяпти», дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Ҳудудларга сайёҳларни жалб этиш учун шароитларни яхшилаш масаласига эътибор қаратилган.
«Бугун вилоят ҳокимлари бошқа масъуллар билан бирга, фойдаланилмаётган имкониятларни ишга солиш орқали, келгуси йилда хизматлар соҳасида камида 50 фоиз ўсишни таъминлаш бўйича режаларини билдирсин.
Бунда, аҳоли сони, географик жойлашуви, иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, ҳудудларда хизматларни 3та йўналишда ривожлантирамиз. Хизматлар 158та қишлоқ туманларининг ихтисослашувидан келиб чиқиб, ривожлантирилади. Ушбу туманларнинг 70 тасида 150 минггача, 88тасида 300 минггача аҳоли яшайди.
Энг аввало, йирик туристик объектлари мавжуд 45 та ҳамда 40 та тоғли ва тоғолди туманда «тайёр лойиҳа» асосида, туризм хизматлари йўлга қўйилади.
Паркент, Шаҳрисабз, Қамаши, Бойсун, Сариосиё, Каттақўрғон каби 25та туман ҳокимлари туризмни ривожлантириш учун, йўл, мобил алоқа ва тезкор интернет масаласини ҳал қилиб беришни сўраган.
Масалан, Шаҳрисабз туманининг «Наврўз», «Мираки», «Оқдарё» ва «Ҳисор» ҳудудларига йилига 500 мингга яқин сайёҳлар келади. Лекин, йўл, мобил алоқа ва интернет, меҳмонхона, умумий овқатланиш инфратузилмаси ривожланмагани боис, сайёҳлар бир кунга келиб, уларга ўртача 150 минг сўмлик хизмат кўрсатилмоқда.
Агар 60 миллиард сўм эвазига, ушбу ҳудуддаги 65 километр йўлни таъмирлаб, интернет ва мобил алоқа ҳал қилиб берилса, хизматлар 3-4 баробарга ошади. Бу орқали, 45та қишлоқда 2 мингта меҳмон уйи, 5та меҳмонхона, 100та овқатланиш ва савдо шохобчаларини ташкил этса бўлади.
Худди шундай, Қамашида жаҳонда саноқли ва ноёб бўлган «Майданак» обсерваторияси ҳамда 14-аср ёдгорлиги ҳисобланган «Лангар ота» масжиди бутун дунёдан туристларни жалб қилади. Бироқ, ушбу объектларга олиб борувчи 38 километр йўл таъмирталаб бўлгани учун (40 миллиард сўм зарур), Майданакнинг салоҳиятини тўлиқ ишга солиб бўлмаяпти. Агар йўл, инфратузилма қилмасак, ҳеч қачон ривожланмаймиз. Йўл йўқлиги уят эмасми ахир!» деган президент.
Энди туристик салоҳияти юқори бўлган туманларнинг «мастер плани» ишлаб чиқилиб, зарур инфратузилма билан таъминланиши, ерлар тадбиркорларга тайёр лойиҳа билан аукционга чиқарилиши маълум қилинган.
«Бу ишларни дастлабки босқичда бошлаши учун 200 миллиард сўм ажратилади. Шунингдек, икки ой муддатда халқаро молия ташкилотлари билан музокаралар ўтказиб, келгуси йилда туристик ҳудудларда инфратузилмани яхшилашга 100 миллион доллар жалб қилинсин», дейди давлат раҳбари. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди