Фото: China Daily via REUTERS
Mobius Capital Partners инвестиция компанияси асосчиси Марк Мобиус дунё захира валютаси сифатида долларнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган валютани айтди.
“Юанда бошқа валюталарга нисбатан имконият кўпроқ деб ўйлайман. Биринчидан, олтин захиралари ўсмоқда. Хитой энг йирик олтин ишлаб чиқарувчилардан бири”, деди у.
Унинг фикрича, Пекиннинг бошқа мамлакатлар билан юандан захира валюта сифатида фойдаланиш тўғрисидаги келишувлари иккинчи муҳим омил ҳисобланади.
Мобиус ривожланаётган бозорларга мўлжалланган халқаро сиёсатни ишлаб чиқишдаги муҳим шахслардан бўлган. У Жаҳон банкининг экспертлар гуруҳида фаолият юритган, 2011 йилда Bloomberg Markets журналининг “50 нафар энг катта таъсирга эга инсонлар” рўйхатига киритилган.
Марк Мобиус Asia Tatler журналида “Бойлик тўғрисида” деб номланган рукнда туркум мақолаларини бериб боради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди