07:30 / 15.12.2021
3 756

Бухорода 13 ёшли мактаб ўқувчиси аммасининг ўғлидан фарзандли бўлди

Бухорода 13 ёшли мактаб ўқувчиси аммасининг ўғлидан фарзандли бўлди
Бухоро вилояти Жондор туманида мактабда таҳсил олувчи 13 ёшли қиз аммасининг 20 ёшли ўғлидан фарзандли бўлган. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар қилди.

Жондор тумани халқ таълими бўлими мудири Латофат Жўраеванинг сўзига кўра, 2008 йилда туғилган Ш.М. Бухоро шаҳрида яшовчи аммаваччаси Р.Т. билан ишқий муносабатда бўлиб юрган. Бир неча йил илгари ўрта мактабни тугатган Р.Т. ишлаш учун Россияга ҳам қатнаб юрган. Хабарда айтилишича, у қизнинг ёш ва соддалигидан фойдаланган.

«Мактабнинг собиқ директори О.Қ. 7-синф ўқувчиси Ш.М.нинг хатти-ҳаракатидан шубҳаланган. Шундан сўнг қизнинг ота-онаси мактабга чақиртирилган ва ҳолат очиқланган. Оила эса ибратли, маҳаллада ҳурмат топган хонадонлардан бири. Афсуски, ҳатто, ота-онаси ҳам қизининг ҳомиладорлигидан бехабар бўлган. Тўғриси, онаизорнинг ҳолатини тасвирлаб бериш менга осон эмас», — дейди Латофат Жўраева.

Мактаб директори Ф.Т. ҳомиладор ўқувчисининг 13 декабрь куни кечқурун Бухоро шаҳридаги Перинатал марказида фарзандли бўлганини билдирган.

Тиббиёт ходимларидан бирининг «Дарё»га маълум қилишича, бола соғлом ва назоратда.

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалоловнинг «Дарё»га маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 128-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода 13 ёшли мактаб ўқувчиси аммасининг ўғлидан фарзандли бўлди