10:00 / 15.12.2021
2 152

Ипотека кредити эвазига фуқародан 2 минг доллар талаб қилган банк бўлими бошлиғи ушланди

Ипотека кредити эвазига фуқародан 2 минг доллар талаб қилган банк бўлими бошлиғи ушланди
Фото: ИИВ
Тошкент шаҳрида фуқарога пул эвазига кредит ажратиб беришни таклиф қилган банк ходими ушланди, дея хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 2021 йил 7 декабрь куни ИИВга фуқаро Ж.М. ариза билан мурожаат қилиб, аризада Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан тўлиқ қуриб битказилмаган кўп қаватли уйлардан хонадонни ипотека кредити асосида сотиб олиш мақсадида «Микрокредитбанк» АТБ Тошкент филиалига борган.

Аммо банкнинг «Чакана хизматлар» бўлими бошлиғи З.Ш. унинг номига 7 йил муддатга имтиёзли ипотека кредити ажратиб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари беришини айтиб, пулларни унинг таниши Х.Й.га бериб қўйишни айтган.

Шундан сўнг, Ж.М.нинг аризасига асосан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 2-мавзеси Арнасой кўчада Х.Й. ариза муаллифидан 2 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган ҳамда З.Ш. ҳам қўлга олиниб, суриштирувга жалб қилинган.

Х.Й. ва З.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Тошкент вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ипотека кредити эвазига фуқародан 2 минг доллар талаб қилган банк бўлими бошлиғи ушланди