Volkswagen компанияси АҚШ экологик нормаларини бузганлиги учун жарима тўлайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Volkswagen компанияси АҚШ экологик нормаларини бузганлиги учун жарима тўлайди

Авто 2-07-2016, 18:28 1 090
Volkswagen компанияси АҚШ экологик нормаларини бузганлиги учун жарима тўлайди

Германиянинг Volkswagen автокомпанияси АҚШ экологик нормаларини бузганлиги учун 14,6 миллиард доллар жарима тўлашга мажбур, деб хабар беради “TASS” нашри.

Ишлаб чиқарувчи, 10 миллиард долларни АҚШда сотилган 475 мингга яқин автомобил ҳақ эвазига қайтариб олиш ёки тузатиш учун сарфлайди. Volkswagen ушбу машиналарни АҚШда харид қилган ҳар бир кишига 10 минг долларгача тўлайди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.