Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликда автомобиль ишлаб чиқариши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликда автомобиль ишлаб чиқариши мумкин

  • Авто
  • 21-07-2016, 11:48
  • 2 416
  • Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликда автомобиль ишлаб чиқариши мумкин

    21 июль куни Қозоғистоннинг “СариаркаАвтоПром” компаниясининг техник мутахассисларидан иборат делегация Ўзбекистонда меҳмон бўлади. Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембоев икки давлат ўзаро ҳамкорликда янги авторусум ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда “Carzone” нашрига асосланиб “Даракчи” хабар берди.

    “СариаркаАвтоПром” компанияси Toyota, Hyundai, SsangYong, Geely, JAC авторусумлари ва Iveco махсус техникасини ишлаб чиқаради.

    Қозоғистон делегацияси “Самарқанд автомобиль заводи”, GM Uzbekistan, JV MAN Auto – Uzbekistan корхоналарида бўлади. Делегация таркибидаги муҳандислар нафақат, умумий мавзуларни, балки ҳамкорлик лойиҳаси бўйича аниқ масалаларни муҳокама қилишади.

    Ерик Утембоев асл мақсад “Қозоғистон ёки Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган автомобилларни қайта ишлаб чиқариш эмас, иккала мамлакат ва бошқа давлат бозорларида харидоргир бўлган, ҳамкорларнинг ҳеч бири ишлаб чиқармайдиган русумларни топиш” эканлигини қайд этди.