Гитлернинг тантанавор лимузини аукционга қўйилади

  • Авто
  • 21-12-2017, 13:23
  • 1 822
  • Гитлернинг тантанавор лимузини аукционга қўйилади
    2018 йилнинг январь ойида Адольф Гитлерга тегишли бўлган тантавор Mercedes-Benz 770K Grosser автомашинаси аукционга қўйилади. Савдо-сотиқ ишлари Германияда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

    Хабарда айтилишича, мазкур машина Гитлернинг шахсий истакларини инобатга олган ҳолда буюртма асосида тайёрланган ва соатига 160 км тезликда ҳаракатланган .

    Лимузин Гитлер томонидан 1939 йилнинг октябридан то 1941 йил май ойига қадар фойдаланилган. Кейинчалик эса америкаликлар қўлига тушган.