Владимир Путин биринчи устозини шахсан Ғалаба парадига таклиф қилди

Россия президенти Владимир Путин ўзининг илк устозларидан бири Вера Гуревичга алоҳида эътибор кўрсатгани ҳақида хабарлар тарқалди. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, президент устозини Москвадаги 9 Май — Ғалаба паради тадбирларига шахсан таклиф қилган.
Маълумотларга кўра, Вера Гуревич пойтахтда бир неча кун меҳмон бўлиб қолган. Кечки пайт эса Владимир Путиннинг ўзи Арбатдаги меҳмонхоналардан бирига бориб, устозини Aurus автомобилида олиб кетган.
Шундан сўнг Россия президенти Вера Гуревични Кремлга кечки овқатга таклиф қилгани айтилмоқда. Ушбу воқеа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, кўпчилик томонидан устозларга бўлган ҳурмат намунаси сифатида баҳоланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг