date

Қирғизистонда давлат хизматчиларига костюмсиз ишлаш тавсия қилинмоқда

Қирғизистонда давлат хизматчиларига костюмсиз ишлаш тавсия қилинмоқда

Қирғизистонда давлат хизматчиларига ёз мавсумида ишга костюм ва галстуксиз келиш тавсия қилинди. Мазкур ташаббус энергия сарфини камайтириш мақсадида илгари сурилгани айтилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси раиси Одилбек Қосималиевнинг таъкидлашича, енгил кийимда ишлаш кондиционерлардан камроқ фойдаланишга ёрдам беради. Шу орқали электр энергиясини сезиларли даражада тежаш мумкинлиги қайд этилди.

Қосималиев бу борада Япония тажрибасини мисол қилиб келтирди. Унинг айтишича, шунга ўхшаш ёндашув орқали Японияда миллиардлаб иена иқтисод қилинган.

Ташаббус ижтимоий тармоқларда турлича муҳокама қилинмоқда. Айрим фойдаланувчилар буни амалий ва фойдали қарор деб баҳолаётган бўлса, бошқалар давлат идораларида расмий кийиниш услуби сақланиб қолиши кераклигини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда давлат хизматчиларига костюмсиз ишлаш тавсия қилинмоқда