Хитойнинг Жиужанг 4.0 квант компьютери рекорд ўрнатди

Хитой Фан ва технологиялар университети олимлари янги авлод Жиужанг 4.0 фотонли квант компьютерини тақдим этди. Соутҳ Чина Морнинг Пост нашрининг хабар беришича, ушбу тизим мураккаб ҳисоблаш вазифаларини мавжуд суперкомпьютерлардан кўра тезроқ бажаришга қодир. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги қурилма Гаусс бозонли танлаш вазифасини атиги 25 микросекундда якунлади. Таққослаш учун, дунёдаги энг кучли суперкомпьютерлардан бири ҳисобланган Эл Капитан ушбу ҳисоб-китобни амалга ошириш учун миллиардлаб йиллар сарфлаган бўларди.
Жиужанг 4.0 тизими 3050 тагача фотоннинг квант ҳолатларини бошқариш имкониятига эга. Бу кўрсаткич аввалги тажрибаларга қараганда ўн баробар юқоридир. Шунингдек, тизимнинг фотон манбаи самарадорлиги 92 фоизни, умумий платформа самарадорлиги эса 51 фоизни ташкил этади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Жиужанг 4.0 универсал компьютер эмас, балки тор доирадаги махсус вазифаларни бажаришга мўлжалланган қурилмадир. Хитойлик олимлар фотонли технологияларни квант ҳисоблашлар соҳасида энг истиқболли йўналиш деб ҳисоблайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!