Ўзбекистонда ички бозорда GM Uzbekistan компанияси томонидан ишлаб чиқарилган енгил автомашиналарнинг нархларини кўтариш режалаштирилмаяпти.
“Ўзавтосаноат” компания раҳбари Умиджон Салимовнинг сўзларига кўра, GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган автомашиналар нархи 8 ой давомида ўзгармаган.
“Биз ички бозорда нархларни кўтариш тарафдори эмасмиз. Автомашина – бу нозик маҳсулот. Унинг нархи кўтарилиши бутун иқтисодиётга кескин таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳозирча нарх кўтарилишини режалаштирмаяпмиз”, - деб изоҳ берди Салимов.
Бундан аввал GM Uzbekistan экспорт қилинадиган машиналар нахрлари ошириш кўриб чиқилаётганлиги ҳақида хабар берилганди.
"Ўзавтосаноат" раҳбари сўзларига кўра, ҳозирги вақтда компания хорижий бозорлар нархларини ўрганмоқда ва бу иш бир ойга яқин вақтни олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan энг асосий экспорт бозорлари бу — Россия ва Қозоғистон ҳисобланади, ушбу давлатларга автомашиналар Ravon бренди остида экспорт қилинмоқда.
Бугунги кунда GM Uzbekistan томонидан Асака, Хоразм ва Тошкентда фаолият кўрсатаётган заводларда Chevrolet ва Ravon брендларда 8 турдаги моделлар (Spark (R2), Nexia (R3), Cobalt (R4), Lacetti (Gentra), Captiva, Malibu, Damas ва Labo) ишлаб чиқарилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди
АҚШ элчиси: “Ўзбекистон президенти ақл бовар қилмайдиган ишларни амалга оширди”
Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли”
Россия ташқи ишлар вазири Макронни Наполеон ва Гитлер билан солиштирди