11:00 / 06.05.2024
434

Россия ташқи ишлар вазири Макронни Наполеон ва Гитлер билан солиштирди

Россия ташқи ишлар вазири Макронни Наполеон ва Гитлер билан солиштирди
Фото: “ТАСС”
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Франция президенти Эммануэль Макроннинг баёнотларини Наполеон ва Гитлернинг амбициялари билан солиштирди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.

Франция президенти Россия Европага таҳдид солаётгани ҳақида баёнот берганди. Лавров бунга жавобан Макрон шундай “русофобия ғори” билан Европа етакчиси бўлишга интилаётганини айтди. Россия ташқи ишлар вазири Макроннинг баёнотини Наполеон ва Гитлернинг амбициялари билан солиштириб, Франция ва Германия “ўша пайтда Россияга таҳдид сифатида қарагани”ни айтди.

Франция президенти Эммануэль Макрон яқинда The Economist журналига берган интервьюсида Россия Европа ва биринчи навбатда Франция ҳамда Германия учун асосий таҳдид эканини таъкидлади. Наполеон, кейин эса Гитлернинг ҳам шундай амбициялари Россияга таҳдид сифатида қарашлари билан боғлиқ эди. Франция президенти фикрига узоқ изоҳ бермайман. У ҳозир энг кескин аксилроссия позициясидан гапираётгани аниқ”, — деди Лавров.

Россия ташқи ишлар вазири французларнинг Европа ва жаҳондаги роли ҳақидаги даъволаридан хабардор эканини айтди.

Эммануэль Макрон ҳозир “нафас олаётган” мазкур “русобофия ғори” Европада етакчи бўлишга уриниш учун зарурлигини истисно қилмайман”, — деди у.

Бундан ташқари, Лавров Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ва Европа Иттифоқи, Шимолий Атлантика альянси бошқа етакчиларининг баёнотларини Наполеон ва Гитлер позицияси билан солиштирди.

Бир вақтлар Европада шундай бўлган. Ё Наполеон ёки Гитлер босиб олинган Европа давлатларини Россияга, кейин эса Совет Иттифоқига қарши урушга кўтарган”, — дея хулоса қилди Лавров.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ташқи ишлар вазири Макронни Наполеон ва Гитлер билан солиштирди