Тошкентда коррупцияга қарши курашишни кучайтиришга қаратилган, умумий қиймати 7 миллион евродан ортиқ бўлган «Ўзбекистонда бошқарув тизимини такомиллаштириш» ташаббуси бошланди. Бу ҳақда «Ўзбекистонда демократия» ахборотномасининг навбатдаги сонида маълум қилинди.
Ташаббус Европа Иттифоқи, GIZ бошчилигидаги ЕИ консорциуми, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан амалга оширилади.
Жумладан, ЕИ ҳомийлигидаги ташаббус доирасида иккита лойиҳа ишга туширилди:
«Инклюзив равишда коррупциянинг олдини олиш» лойиҳаси — GIZ бошчилигидаги ЕИ консорциуми томонидан «Минтақавий мулоқот» ХНТ ҳамда Марказий молия ва шартнома агентлиги (CFLA) билан ҳамкорликда Германия ҳукумати томонидан биргаликда молиялаштириладиган 4,55 миллион евролик бюджет билан амалга оширилади;
«Коррупцияга қарши миллий экотизимни мустаҳкамлаш» лойиҳаси — БМТТД томонидан 2,5 миллион евролик бюджет билан амалга оширилади.
Қайд этилишича, ушбу лойиҳалар 2024 йилдан 2026 йилгача мўлжалланган ва Ўзбекистоннинг барча 14 ҳудудини қамраб олади.
Лойиҳалар фаолиятининг асосий йўналишлари ҳуқуқий ва институционал ислоҳотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан коррупцияга қарши курашни кучайтириш ва фуқаролик жамиятини жалб қилиш орқали ижтимоий масъулиятни оширишдан иборат. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди