“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг фазилатларини юқори баҳолади.
“Агар сиз Килианни бошқа футболчилар билан солиштирсангиз, у худди бошқа тилда гапираётгандек бўлади. У ёш футболчиларга фақат футбол муҳим эмаслигини билиш имконини беради.
Шунингдек, у нафақат футбол майдони, балки сизнинг миянгиздаги фикрлар ҳам муҳим эканлигини тушунтира олади. У жуда ақлли йигит, у нима қилишни ва буни қандай қилишни истаётгани ҳақида жуда аниқ тасаввурга эга.
Унинг юрадиган йўли аниқ. У нафақат футболчи, балки инсон сифатида ҳам ақлли. Мен буни бир неча йил олдин биринчи марта кўрганимда ҳис қилдим. Бу менда яхши таассурот қолдирди.
Килиан билан кўп нарса ҳақида гаплашишингиз мумкин. У билан гаплашганингиздан сўнг, унинг жуда жиддий инсон эканлигини тушунасиз”,— деди “Барселона” ҳужумчиси.
Мбаппе 2018 йилдан буён парижликлар шарафини ҳимоя қилиб келади. Футболчининг жамоа билан битими 2024 йил ёзига қадар мўлжалланган. Жорий мавсум Килиан барча мусобақаларда 45 та ўйин ўтказиб, 43 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди