Хоразмлик фуқаро “сайр қилгиси келгани учун” машина ўғирлади

  • Авто
  • 29-12-2014, 16:25
  • 4 521
  • Хоразмлик фуқаро “сайр қилгиси келгани учун” машина ўғирлади

    Хоразм вилояти Янгиариқ тумани ИИБга маҳаллий фуқародан “ВАЗ-2103” русумли “Жигули” автомашинаси ўғирлангани ҳақида ариза келиб тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВнинг “На посту” газетаси хабар бермоқда, деб ёзади kun.uz.

    Жабрланувчининг сўзларига кўра, у беш дақиқага дўконга кириб кетганида, автомобиль ўғирлаб кетилган. Тезкор чоралар натижасида автомобиль вилоятнинг Урганч туманидан топилган.

    “Маълум вақт ўтиб, машинани олиб қочган шахс ҳам топилди. Бу – ҳеч қаерда ишламайдиган 26 ёшли фуқаро бўлиб чиқди. У ўз айбига иқрор бўлиб, “сайр қилгиси келгани сабаб” машинани олиб қочганини айтди”, – дейилади хабарда.